Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Шаҳрисабзда ўқувчи қизлар юпун кийимда тунги тадбирга олиб чиқилди

Шаҳрисабзда ўқувчи қизлар юпун кийимда тунги тадбирга олиб чиқилди

01 дек 2022
1 261
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Шаҳрисабз шаҳрида туман ҳокими ва ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ташкил қилинган тадбирда мактаб ўқувчилари юпун кийимда тунги тадбирга жалб қилинди. Бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий маълумот ҳам тарқатди. 


Халқ таълими вазирлиги ҳокимлик томонидан қилинган бу тадбирни танқид қилиб чиқди.
"Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинади.

Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз.
Халқ таълими вазирлиги ҳудуд мутасаддилари саналган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларидан таълим муассасада мактаб вақтидан ташқари тадбирларни ташкил этаётганда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини жалб қилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймасликларини қатъий сўраб қолади. Шу билан бирга жойлардаги халқ таълими бошқарма, бўлимлари ва мактаб раҳбарларидан ҳам тегишли хулосалар чиқарган ҳолда, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилади. 

Маълумот учун, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган", дейилади вазирлик хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: