Бош саҳифа » АВТО » Ғузорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ғузорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20 апр 2022
2 322
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бугун, 20 апрель куни соат 13:30 ларда 4Р-79 "Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг Ғузор тумани Қовчин қишлоғи ҳудудида ЙТҲ содир бўлди.

Маълум бўлишича, фуқаро А.Ф. бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашинаси қўвиб ўтиш қоидасига риоя қилмасдан ҳаракатланган ва фуқаро Э.Ж. бошқарувида бўлган «Зил» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳамда «Некcия»га урилган.

Натижада «Некcия» автомашинаси салонида йўловчи сифатида келаётган Б.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди Қашқадарё аилояти ИИБ ахборот хизмати.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: