Бош саҳифа » АВТО » Қаршида жарима майдончасидан машинасини олиб қочган ҳайдовчи топилиб, машина яна майдончага тиқилди

Қаршида жарима майдончасидан машинасини олиб қочган ҳайдовчи топилиб, машина яна майдончага тиқилди

15 окт 2022
1 353
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча телеграм каналимиз орқали Қарши шаҳрида жойлашган жарима майдончасидан "Нексия-2" автомобили олиб қочилгани ҳақида хабар қилгандик. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, машина ҳайдовчиси вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасида (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган қоидабузарликни содир этгани учун Қарши шаҳар Мустақиллик маҳалласида жойлашган вақтинча сақлаш майдончасига олиб келингач, ҳайдовчиси автомашинасини ўзбошимчалик билан ҳайдаб вақтинча сақлаш майдончасидан чиқиб кетган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузар ҳайдовчи И.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун Жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юборилган.

Мазкур автомобиль белгиланган тартибда вақтинча сақлаш майдончасига қайтарилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: