Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши тумани ҳудудида ЙПХ инспекторини машинасида уриб кетган ҳайдовчи ҳақида қўшимча маълумот берилди

Қарши тумани ҳудудида ЙПХ инспекторини машинасида уриб кетган ҳайдовчи ҳақида қўшимча маълумот берилди

01 июл 2022
3 851
МАҲАЛЛИЙ

Кеча ахборот сайтимиз орқали Қашқадарёда рейд тадбирларига иштирок этгани келган бухоролик ЙПХ ходимини машина уриб кетгани, инспекторнинг аҳволи оғир экани ҳақида хабар бергандик. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум бўлишича,  2022 йил 30 июнь куни  Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ батальони биринчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор М.М. Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, Қашқадарё вилоятида жамоат тартибини сақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида махсус рейд тадбирига жалб қилинган.

Тақсимотга асосан Қарши тумани «Навоий» МФЙ ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида, шу йўлда Қарши тумани «Навоий» МФЙда яшовчи фуқаро М.М. «Нексия-3» русумли автомашинасини давлат рақами белгиси ечилган ҳолатда бошқариб келган, унинг ҳуқуқбузарлигини кўрган ЙПХ инспектори фуқаро М.М.га тўхташ ишорасини берган. 

Бироқ, фуқаро М.М. ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан автомашинасининг олд томони билан ЙПХ инспектори сафдор М.М.ни уриб юбориб, йўл-тарнспорт ҳодисаси содир қилган. Олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида ҳуқуқбузар М.М. қонуний тартибда ушланган.
Ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: