Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Машҳур хонанда Даврон Ғоипов 61 ёшида вафот этди

Машҳур хонанда Даврон Ғоипов 61 ёшида вафот этди

07 окт 2022
3 218
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятида яшаб ижод қилган хонанда Даврон Ғоипов бугун, 7 октябрь куни вафот этди. Бу маълумотни Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси "Nasafnews"га тасдиқлади. 

Маълум бўлишича, хонанда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё вилояти филиалида даволанаётган бўлган ва шифохонада вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ғоипов 1961 йил 7 октябрь куни таваллуд топган. Унинг вафоти ҳам 7 октябрь кунига тўғри келди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: