Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Ҳисор" давлат қўриқхонасида Туркистон силовсини фотоқопқонга тушди

"Ҳисор" давлат қўриқхонасида Туркистон силовсини фотоқопқонга тушди

25 июл 2022
864
МАҲАЛЛИЙ

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Ғилон бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди. 

Туркистон силовсини  Ўзбекистон Республикаси ва халқаро "Қизил китоб"га киритилган  бўлиб, ҳозирги кунда ноёб тур ҳисобланади. Ғарбий Тянь-Шань (Угом, Писком, Чотқол) ва Помир-Олой (Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг) тоғ тизмаларининг баланд қисмида яшайди. Ўзбекистондан ташқарида: Марказий Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Ғарбий Хитой, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистонда учраши аниқланган.

Туркистон силовсини Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: