Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Миришкор ҳокими 50 минг доллар пора олган ўринбосарининг коррупцион ҳаракатларидан нега хабари бўлмагани ҳақида гапирди

Миришкор ҳокими 50 минг доллар пора олган ўринбосарининг коррупцион ҳаракатларидан нега хабари бўлмагани ҳақида гапирди

12 апр 2022
3 776
МАҲАЛЛИЙ
Бугун Қарши шаҳридаги журналистлар уйида Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев иштирокида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. 
Анжуманда қатнашган "Nasafnews" мухбири февраль ойида 50 минг доллар пора билан ушланган Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Яхшиев масаласида туман ҳокими юзланиб, ўз ўринбосарининг коррупцион ҳаракатларидан нега хабари бўлмагани ҳақида сўради.

"Минг афсус ҳокимият тизимида, деярли барча тизимларда шундай ҳолатлар юз беряпти. Энди бевосита ўринбосарим ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов олдида жавоб беради.  Яйлов ерни олиб бериш ҳисобига пора, таъмагирлик ҳолати содир бўлган. Бизда, туман ҳокимлиги захирасида яйлов ерлари умуман мавжуд эмас. Ҳаммаси яйлов қўмитасига ўтказиб берилган. Биз билан ҳеч қандай боғланиш бўлмаган.Минг афсус,  шайтон йўлдан урган, нафси хаталак отиб, мана шундай нопок ишга қўл урган",  - дейди Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев ер масалалари ҳокимликдан кетган бўлса-да, фуқаронинг ишончига кириб, 80 000 АҚШ доллари сўраб, ундан 50 000 долларни олаётганда қўлга олингани хабар қилинганди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: