Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузор тумани ҳокими ҳам анъанани давом эттириб, депутат бўлди

Ғузор тумани ҳокими ҳам анъанани давом эттириб, депутат бўлди

12 июн 2022
1 408
МАҲАЛЛИЙ
Куни кеча Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг навбатдаги 51-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартидаги биринчи масала "Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашига бўшаган ўринларга ўтказилган сайлов якунлари" юзасидан туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Замира Маматқулова ҳисобот берди.


Унда Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашига 9-Жарариқ сайлов округига сайланган Суюнов Бекзод Олимович ва 28-Совлиғор сайлов округига Каримов Элдор Эркиновичлар депутат этиб сайланганлиги маълум қилинди.


Шундан сўнг, бўшаган ўринларга янги сайланган халқ вакиларига депутатлик гувоҳномаси ва нишони топширилди.


Шу муносабат билан Ғузор тумани ҳокимлиги жамоаси, корхона-ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари туман ҳокими Бекзод Суюновни яна бир катта масъулиятли вазифа билан самимий табриклайди, дейилади туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: