Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Ўринбосарлар масъулиятсизми?" Ғузор ҳокими масъулиятсизлик қилган яна бир ўринбосарига ҳайфсан эълон қилди

"Ўринбосарлар масъулиятсизми?" Ғузор ҳокими масъулиятсизлик қилган яна бир ўринбосарига ҳайфсан эълон қилди

10 апр 2022
3 408
МАҲАЛЛИЙ

Ғузор тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Зокиров Зохиджон Закировичга ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимининг "Интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида"ги қарори қабул қилинган.

Маълум бўлишича, ҳокимнинг бу ўринбосари иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган.  Ўз зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида ижро этилишини таъминламаган ҳамда соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари устидан назоратни сусайтириб юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 
Касби ва Муборак ҳокимлари ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилганди. Қолаверса, Китоб тумани ҳокими бирданига 3 нафар ўринбосарини жазолаганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: