Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Ниҳоят эшаксўярлар борасида Ғузор ҳокимлигидан садо чиқди

Ниҳоят эшаксўярлар борасида Ғузор ҳокимлигидан садо чиқди

30 май 2022
4 492
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

«Nasafnews» куни кеча Ғузор тумани Абдуҳамид қишлоғидаги хонадонлардан бирида эшаклар сўйилаётгани ҳақида катта репортаж эълон қилганди. Орадан 3 кун ўтиб, ниҳоят Ғузор тумани ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов «Эшонқудуқ» маҳалласи Абдуҳамид қишлоғида бўлиб, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ҳолатни муҳокама қилди.

Муҳокама давомида эшак сўйган хонадон эгаларининг, маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторининг фикрларини эшитилди. Шундан сўнг, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фаоллари фуқаро Н.Р.нинг хонадонида бўлишди.
Н.Р.нинг қўшнилари билан бирма-бир суҳбатлашилди. Қўшнилари фуқаро Н.Р.нинг яшаш хонадонидан чиқаётган бадбўй ҳиддан норозилик билдириб, хонадонида эшак ҳайвони сўйилаётганлигини таъкидлашди.

"Бугунги кунда Ғузор туманида давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан тарихий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Аммо содир бўлган бу ҳолат ғузорликларни обрўсига салбий таъсир кўрсатди, албатта бунга алоқадор ҳар бир шахсларга нисбатан қонунда белгиланган жазо қўлланилади", - дейди туман ҳокими Бекзод Суюнов.

Маълумот учун, ҳолат юзасидан ҳудудга масъул бўлган ички ишлар бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар фаолига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Ўтказилган хизмат текширувлари натижасига кўра, мазкур ҳолат содир этилишига йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, дейилади ҳокимлик хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: