Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Шаҳрисабзда шифокор фуқародан 500 минг сўм пора олган вақтда ушланди

Шаҳрисабзда шифокор фуқародан 500 минг сўм пора олган вақтда ушланди

09 апр 2022
2 801
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Шаҳрисабз шаҳар "Тепарлик" МФЙда яшовчи шифокор И.У. пора билан қўлга тушди.

Маълум бўлишича,  шифокор шаҳарнинг "Файзабод" МФЙда яшовчи К.А.ни ҳарбий билим юртига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириб, Мудофаа бўлимида тиббий кўрикдан ўтаётганлигидан хабар топиб, соғломлиги бўйича тиббий ҳужжатлар расмийлаштириб бериши эвазига 500 минг сўм талаб қилган.

Бу пулларни олган вақтида Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ва Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушланди.

Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотига кўра,  ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: