Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ФВБнинг "вирус" жамоаси кибер спорт тури бўйича ташкил этилган мусобақада ғолиб бўлди

ФВБнинг "вирус" жамоаси кибер спорт тури бўйича ташкил этилган мусобақада ғолиб бўлди

06 май 2024
520
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.11.2022 йилдаги «Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-423-сонли қарорига асосан мамлакатда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ қатор ташкилотлар, хусусан, Ёшлар ишлари агентлигига чемпионатлар ташки этиш вазифаси қўйилди.
Қарши шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Nasafnews.uz» сайти ташаббуси билан вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ва «Yemak» бренди ҳамкорлигида кибер спортнинг «Counter stiker» тури бўйича "ДАГА-ДАГА" мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада иштирок этиш мақсадида рўйхатдан ўтган 200 га яқин ёшлар гуруҳларга бўлиниб куч синашди.

Якуний натижаларга кўра, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «Вирус» жамоаси фахрли 1-ўринни, "Prime time" жамоаси 2-ўрин, "Novi" жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: