» » Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда

Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда

07 апр 2022
3 778
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳридаги 33-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг уйда якка тартибда таълим берувчи ўқитувчилари учун қўшимча устамалар берилмаётганлиги ва Қарши шаҳар ХТБ мудири мактабда шанба кунлари дарс бўлмасада, иш ҳақи олиб келганлиги ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақдаги хабарни блогер Капитан Каримов эълон қилган. Қашқадарё вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, Вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган текширишда уйда якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 50 фоиз устама тўлаш билан бирга асоссиз равишда Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.1997 йилдаги 409-сонли қарорида кўрсатилган 100 фоиз устама ҳам ҳисобланиб, тўланганлиги аниқланган.Шу сабабли, мактабнинг уйда якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларига 100 фоизлик устама ҳисобланиши тўхтатилган.

Ўрганиш давомида 33-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабида шанба кунлари дарс ўтилмасада, шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2021 апрель ойидан 2022 йил январь ойига қадар 9.480.100 сўм миқдорида ойлик иш ҳақлари тўлаб берилиб, бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Шу ва бошқа ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 17.03.2022 йилда Қарши шаҳар 33-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: