Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Лочин" болалар оромгоҳида 300 нафар сардорлар иштирокида навбатдаги анжуман бўлиб ўтди

"Лочин" болалар оромгоҳида 300 нафар сардорлар иштирокида навбатдаги анжуман бўлиб ўтди

24 май 2023
14 413
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Камалак” болалар ташкилотининг навбатдаги 22 анжуманининг ёпилиш маросими ўтказилди. Ёпилиш маросимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Камалак болалар ташкилоти раҳбарияти ҳамда вилоят маъсуллари иштирок этишди. 

Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 300 нафар  сардорлар анжуман доирасида “Энг намунали ҳудудий Сардорлар Кенгаши”, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Мунозара” ва “Заковат” интеллектуал ўйини, “Халқлар дўстлиги” фестивалларида ўзаро беллашишди. Маълумот ўрнида Қашқадарё вилояти Сардорлари: Заковат интеллектуал ўйинида 1-ўрин. Мунозара интеллектуал ўйинида 2-ўрин. Ҳудудлараро Флешмоблар танловида 3-ўринни эгаллашди.

Диплом ҳамда қимматбаҳо эсталик совғаларни Республика ҳамда вилоят маъсуллари  ўз эгаларига топширишди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Камалак болалар ташкилоти сардорлари ҳақида маълумот: Республикада 317 653 нафар Сардорлар Кенгаши аъзолари бор. Шундан, 170 499 нафари синфларда, 144 046 нафари мактабларда, 2 912 нафари туман ва шаҳарларда, 198 нафари ҳудудларда ҳамда 14 нафари республикада фаолият олиб боради.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: