Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шахси сир қолишини сўраган косонлик тадбиркор 14 та кам таъминланган оилага замонавий уй-жойлар қуриб берди

Шахси сир қолишини сўраган косонлик тадбиркор 14 та кам таъминланган оилага замонавий уй-жойлар қуриб берди

26 апр 2023
3 558
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Косон тумани "Юқори оброн" маҳалласида замонавий 14 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Аҳамиятлиси, бу уйлар 14 та эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга бепул қуриб берилди.

Бу савобли иш бошида косонлик тадбиркорлардан бири турибди, аммо у қилган савобини кўз-кўз қилмоқчи эмас. Шу боис, тадбиркор шахсини сир қолишини сўрамоқда.

Маълум бўлишича, турар-жойларнинг ҳар бири қиймати 1 млрд сўмдан ошади. Уйлар барча жиҳозлар билан ҳам таъминланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: