Қашқадарё вилояти ҳокими 300 нафарга яқин аҳолини иш билан таъминлаган тадбиркорни тақдирлади
Қашқадарёлик тадбиркор Нурмамат Умаров ҳам ана шундай фидойи ва меҳнаткаш ишбилармонлардан. Бугунги кунда тадбиркорнинг корхоналарида 300 нафарга яқин аҳоли иш билан таъминланган. Кўплаб ходимлар турли йўналишларда малака ошириб, касб-ҳунарли ҳам бўлган. Тадбиркор ташаббуси билан кўплаб кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, турмуш шароитлари яхшиланишига эришилган.
Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов тадбиркорни қабул қилиб, келажакдаги режалари, янги лойиҳа ва ташаббуслари билан қизиқди. Ўзаро фикр алмашиб, фаол тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Учрашув сўнгида 60 ёшни қарши олган Нурмамат Умаровга "вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи" топширилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Нодир Эркаев чироқчилик ёшлар етакчиларига планшет етказган тадбиркорнинг пулларини бермади
"Нодир Эркаев планшетлар пулини Хуррам Жўраев даври деб бергиси келмаяпти", - дейди собиқ ўринбосар.
Қашқадарё ҳокими матбуот эркинлиги куни билан журналистларни табриклади
"Nasafnews" сайти бош муҳаррири вилоят ҳокими фахрий ёрлиғига муносиб кўрилди.
Планшетлар масаласидаги брифингга Нодир Эркаев келмади
Ҳокимнинг матбуот котиби тадбиркор пуллари тўлаб берилишини маълум қилди.