Косонлик тадбиркорлар 20 та хонадонни кам таъминланган оилаларга бепул қуриб бермоқчи
Косон туманида уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўз хоҳишлари билан имконияти чекланган ва кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш истагини билдирди. Бу ҳақда Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қайд этилишича, Косон туманининг "Дўстлик" маҳалласида 27 гектар майдонда "Янги Ўзбекистон" массиви 2022-2026 йиллар давомида барпо этиш режалаштирилган. Массивда 2064 та хонадонли 100 та кўп-қаватли уй-жойлар қурилади. "Янги Ўзбекистон" массивларида 2022 йилда 646 та хонадонли 30 дона кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда.
"Бу уй-жойларни қураётган тадбиркорлар яқинда яхши бир таклиф билан чиқишди. Қийналган оилаларга бирлашиб, массив ҳудудида яна 20 та хонадон қуришмоқчи. Савобли ишни албатта биз қўллаб-қувватладик ва Косоннинг мард тадбиркорларига бундай саховатлари учун раҳмат айтдик",- дейди Асрол Бойкараев.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорда замонавий турар-жойлар ўз эгаларига топширилди
Ғузор туманида янгидан бунёд этилган 5 қаватдан иборат 80 хонадонга мўлжалланган 4 та турар жойлар фойдаланишга топширилди.