Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 13 кунлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

13 кунлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

21 фев 2023
1 239
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази режали хирургия бўлимида 13 кунлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди. Бу ҳақда вилоят соғликни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қусиш, овқат ҳазм қилиш тизимининг ишламаслиги шикояти билан Чироқчидан бўлимга келтирилган қизалоққа туғма юқори ичак тутилиши ташхиси қўйилди. Аниқланишича, ошқозон ости бези ўралиб, ҳалқалангани сабабли ингичка ичак қисилиб, сут ошқозондан ингичка ичакка ўтмай қолган. Ошқозон икки баробар катталашган. 

Муракккаб жарроҳлик амалиёти сабабли ингичка ичак ошқозонга уланди. Мутахассислар фикрича, қаламдан ҳам ингичка бўлган ичакни улаш жарроҳдан катта маҳорат талаб этади.

“Лапаратомия. Қорин бўшлиғи ревизияси. Гастроеюноанастомоз+Браун анастомози. Қорин бўшлиғи санасияси ва дренажлаш” деб номланган мазкур амалиёт Туркияда малака ошириб келган моҳир жарроҳ Баҳром Шукуров, унинг шогирдлари Абдураҳмон Ботиров ва Нилуфар Баҳорова томонидан бажарилди. Айни пайтда гўдакнинг аҳволи яхши.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: