Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда сохта Департамент ходими ушланди

Қашқадарёда сохта Департамент ходими ушланди

11 янв 2023
3 597
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Чироқчи туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директорининг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тезкор ходими “Акмал” деб таништирган шахс мактаб директори З.Р.дан мактабда текшириш ўтказмаслик эвазига 400 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 2,2 млн сўмни турмуш ўртоғининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Терговга қадар текширув давомида ўзини “Департамент” ходими деб таништирган фуқаро аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Косон туманида яшовчи А.Т. эканлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: