Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёлик ёш ўқитувчилар Германияга малака оширишга юборилмоқда

Қашқадарёлик ёш ўқитувчилар Германияга малака оширишга юборилмоқда

27 июн 2025
720
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Хабарингиз бор, ўтган йили вилоятимиз делегацияси Германияда хизмат сафарида бўлиб, у ерда қатор компаниялар билан музокаралар ўтказган, натижада эса немисларнинг Қашқадарёга ташрифи ортидан Авестос компанияси ва Лейпциг шаҳар Ҳунармандчилик палатаси билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳри ва Ғузордаги техникумларда касбга ўқитиш бўйича немис дастурини йўлга қўйиш борасида келишувга эришилиб, амалий ишлар бошланган эди.

Бугун ҳам ана шундай саъйи-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ вилоятимиздан Европага, яъни, Германияга 2 ойлик малака ошириш курсларига кетаётган 24нафар ўқитувчилар билан вилоят раҳбари яқиндан мулоқот қилди.

Учрашувда вилоят ҳокими Муротжон Азимов Президентимиз томонидан миллат, ёшлар келажаги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси натижасида ўқитувчиларимиз у ердаги ёндашув, методика ва амалий машғулотлар орқали нафақат билимларини ошириши, балки таълим тизимимизга янги нафас ҳамда руҳ олиб келишини таъкидлаб, инновацион таълим, касбий малака ва саноат билан интеграциялашган ўқув тизимининг намунасини вилоятимизда жорий этишда муваффақият тилади.

Маълумот учун, ўтган йили ҳам Ғузор тумани ва Шаҳрисабз шаҳридаги касб-ҳунар мактабларининг 8 нафар ўқитувчи ва касбий таълим усталари Германияда немис таълим стандартига асосланган касбий таълим дастури доирасида бир ойлик малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган эди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: