Жорий йилнинг февраль ойида Муборак тумани ҳокими Мухтор Хайитмурадов бошчилигидаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар Туркия давлатида бўлиб, у ерда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида нуфузли компания раҳбарлари билан музокаралар олиб борган эди.
Шундан кейин бир гуруҳ туркиялик инвесторлар Муборак туманида бўлиб, бу ерда янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борди ва туркиялик инвестор "Karom impex" корхонаси раҳбари Ali Beyguogular билан лойиҳа қиймати 2 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш борасида келишувга эришди.