Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Йил якунига қадар 29 804 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади

Йил якунига қадар 29 804 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади

07 фев 2025
210
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Муротжон Азимов вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Аброр Аҳмедов ва тегишли масъулларнинг ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширадиган жорий йилги тақдимоти билан танишди.

Маълум бўлишича, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича улкан режалар олинган. Йил якунига қадар 29 804 нафар ёшларнинг турли йўналишларда бандлиги таъминланади. Шундан 1 400 нафар ёшларни Мономарказлар ҳамда касб-ҳунарларга ўқитиш марказларида ўқитиш орқали касб-ҳунарга йўналтирилади. 

Ёшларнинг иқтидорини юксалтиришга қаратилган қатор лойиҳалар ҳам вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Жумладан, 333 минг нафар ёшлар иқтидорларини юзага чиқаришга қаратилган лойиҳаларга жалб қилинади. Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ёшлар боғларини ташкил этиш давом эттирилади.

Шу билан бир қаторда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 700 минг нафар ёшлар турли ватанпарварлик лойиҳалари билан қамраб олинади. 

Вилоят ҳокими тақдимот якунида мазкур лойиҳаларни маъқуллаб, ёшлар тақдири билан боғлиқ ҳар қандай келажаги бор лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: