Ёшлар етакчиси туман ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди
Ёшлар ишлари Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Холликова Нилуфар Борисовна Нишон туман ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.
Нилуфар Холликова тайинловга қадар тумандаги Пахтакор маҳалласи ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, Нишон туманида ҳозирда 40 та маҳалла бор. "Уйчи" намунаси бўйича туманда 4801 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган. 1016 нафар ёшлар доимий ишга жойлаштирилган. 2780 нафар ёшлар турли хил соҳаларда ўзини ўзи банд қилишган, дейилади туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан берилган маълумотда.
Ўхшаш янгиликлар:
"Маҳалладаги ёшлар етакчиси барча тадбирларда фаол эди". Ғузор ҳокимлиги ўзини осган етакчи ҳақида маълумот берди
Марҳумнинг вафоти юзасидан туман ҳокимлиги унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.