2024 йил 9 июл куни Қашқадарёда ўз хизмат вазифасини бажарган ИИБ ЙҲХБ ходимини қасддан ўлдирган автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Platina.uz маълум қилишича, ЖИБ Чироқчи тумани судининг 2024 йил 13 декабрдаги ҳукмига кўра, судланувчи Б.С Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г,л” бандлари ва 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган