Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Туман ҳокимининг собиқ ўринбосарига нисбатан озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

Туман ҳокимининг собиқ ўринбосарига нисбатан озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

27 июл 2023
4 252
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Nasafnews.uz манбаси маълум қилишича, Касби тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган М.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисмининг «а,б,в,г» бандлари, 205-моддаси 2-қисмининг «а» банди, 206-моддасининг 1-қисми, 209-моддаси 2-қисмининг «а» банди ва 229-4-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари билан қўзғатилган жиноят иши 2022 йилнинг 28-декбар кунида ЖИБ Миришкор туман суди иш юритувига келиб тушган.

Қўшимча қилишларича, иш бўйича судланувчига нисбатан эҳтиёт чора тариқасида гаров қўлланилган.

Иш жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2023 йил 10 март кунидаги ҳукми билан М.Ж Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг «а,в,г» бандлари, 209-моддасининг 1-қисми ва 229-4-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, М.Жга Жиноят кодекси  61,59-моддаларига асосан узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шундан сўнг, судланувчи 2023 йил 30 март куни апелляция шикояти келтирилган бўлиб, Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 13 июндаги ажримига асосан, жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2023 йил  10 мартдаги ҳукмининг М.Жга оид қисми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: