Яккабоғ ҳокимининг ўринбосари интизомий жазодан сўнг лавозимидан озод этилди
Жорий йилнинг июнь ойида Яккабоғ тумани ҳокими навбатдаги қарорни имзолади. Унга кўра, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қўлдошев Зайниддин Турсуновичга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 301-моддаси, 269-модда 2-қисми 5-банди, 270-модда 1-қисми ҳамда 312-моддаси 2-бандига асосан ойлик иш ҳаққининг 30 фоизигача чегириб қолиш интизомий жазоси қўлланилган.
Орадан кўп ўтмай, 3-июль куни Яккабоғ тумани ҳокимининг яна бир қарори билан Қўлдошев Зайниддин Турсунович Яккабоғ туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Қўлдошев Зайниддин ушбу лавозимга 2022-йил, 1-августда тайинланган.
Ўхшаш янгиликлар:
Хуррам Жўраев Кўкдалага ҳоким бўлгандан кейин у билан Чироқчида бирга ишлаган 3 нафар ўринбосар ишдан бўшади
Нодир Эркаев янги «команда» шакллантиряпти.