Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Яккабоғ ва Миришкор ҳокимларига янги ўринбосар тайинланди

Яккабоғ ва Миришкор ҳокимларига янги ўринбосар тайинланди

02 авг 2022
2 750
МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасига Қўлдошев Зайниддин Турсунович тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Зайниддин Қўлдошев тайинловга қадар Яккабоғ туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, тайинловга қадар туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Зулқайнар Имомов фаолият юритиб келаётган эди. Кейинчалик у соғлигидаги муаммолар сабабли ўз аризасига биноан ишдан бўшади.

Шунингдек, Миришкор тумани ҳокимлигида ҳам янги тайинлов амалга оширилди.

Тўраев Шоҳжаҳон Тоштурди ўғли Миришкор туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: