Қарши туманида қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини сотаётган фуқаро ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Қарши тумани бўлими томонидан Қарши тумани Узуннаво маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда Чироқчи туманида яшовчи фуқаро хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда бошқа бир фуқарога 1500 дона "Версал" ёрлиғи остидаги қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини 24 млн сўмга сотган вақтида ушланди.
Ушбу истеъмолга учун яроқсиз бўлган маҳсулотлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.