Саъдулла Бобоқулов воҳада туризмни ривожлантириш борасида таклифлар билдирди
Куни кеча Президентимиз раислигида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бу соҳада фойдаланилмаётган кўп имкониятлар мавжудлиги ва қаратилаётган эътибор ҳақида ҳам таъкидлаб ўтилди. Тан олишимиз керак, юртимиз, хусусан, Қашқадарё воҳаси ўзига хос туризм салоҳиятига эга ҳудудлардан биридир. Ўз вақтида вилоят савдо саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, вилоят Инвестиция бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган, ҳозирги кунда вилоят Архив бошқармаси бошлиғи, йирик тадбиркор Саъдулла Бобоқулов томонидан воҳада туризмни ривожлантириш борасида самарали таклифлар билдирилган. Қуйида шу хусусда.
"Президентимизнинг ички ва ташқи туризмга эътиборини замон талаби деб тушунсак, тўғри бўлади, -дейди С.Бобоқулов. Чунки, бугунги кунда жаҳондаги кўпгина давлатлар айнан ички ва ташқи туризм туфайли ривожланиш палласида. Юртимизда ҳам бунга етарлича имконият бор. Чўл манзараси дейсизми, тоғларми, зиёрат туризми ёки “food” туризм, яъни миллий таомлар йўналиши бўйича ҳам озми-кўпми ишлар қилинмоқда. Менга ҳам қатор таклифлар бор. Хусусан, Қашқадарё вилоятида бу борада тизимли ишлар қилинса, ўйлаймизки, самараси кўринади.
Демак, аввало вилоятдаги туризмга масъул ташкилотлар ва Савдо саноат палатаси ҳамкорлигида туризм бизнес форумини ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Форумга туроператорлар, экстримтуризм, экотуризм, гастрономтуризм мутахассислари, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар, хостел ва кемпинг эгалари, зиёрат туризми гидлари иштироки таъминланса фойдадан холс бўлмайди. Тадбиркорларга туризм объектларини ривожлантириш бўйича Е-Аукцион орқали таклиф қилинса, менимча, тадбиркорлар учун яхшигина мотивация бўлар эди.
Хўп, яна қандай ишларни амалга ошириш мумкин? Қашқадарёнинг туристик харитасини тузиш энг долзарб вазифалардан бири, десак муболаға бўлмайди. Чунки, айнан мана шу муҳим иш анчадан буён амалга ошмай келмоқда. Бу харитада ҳудуддаги зиёратгоҳларнинг манзили, локация ва тарихини ёритилса, нур устига аъло нур бўларди.
Яна бир муҳим вазифа. Қашқадарёдаги туризм соҳасида банд бўлган масъулларнинг ижтимоий тармоқларда саҳифалари ва каналлари, электрон платформа ҳамда веб-сайтлари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш ва унда Қашқадарёдаги жамики туристик объектларини локация ва йўналишларини реклама қилиш кабиларни ҳам кечиктириб бўлмайдиган вазифалар қаторига қўшишимиз мумкин.
Бевосита фаолиятимга боғлиқ бўлганлиги сабабли 2013 йилда Савдо Саноат палатаси ва Туризм бошқармаси томонидан таклиф киритилиб, Президент Админстрацияси томонидан тасдиқланган дастурида ҳам муҳим вазифалар келтириб ўтилганини таъкидлаб ўтардим. Бу таклифлар нималардан иборат эди? Жумладан, Тахтақорача довонида 30 метр баландликда ги кўрув минорасини барпо этиш, бу минорадан ҳаттоки Оқсарой кўриниб туриши назарда тутилган. Қарши туманидаги Қўнғиртоғда ҳам шундай минора барпо этиш орқали Қарши шаҳри манзараси – марказдаги курант, Кўкгумбаз, Одина масжиди ва бошқалар кўринишига эришиш ният қилинган эди.
Яна бир кечиктириб бўлмайдиган ишлардан бири сифатида шаҳарларнинг визит карточкасини ташкил этишни таъкидлаб ўтган бўлардим. Йирик туристик ҳудудлар – Карлова Вари, Пятигорск, Сочи, Ялта, Париж кабиларнинг ўз визит карталари бор. Ва бу сайёҳлар учун муҳим қўлланма, дейиш мумкин.
Албатта, Юртбошимиз селектор йиғилишида сайёҳлар учун комфорт шароитлар яратиш борасида ҳам қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. Айниқса, йўл, инфратузилма, меҳмонхоналар ва бошқа хизмат турларини ривожлантиришни кечиктириб бўлмас вазифалар дейиш мумкин.
Мени ташаббусим билан фаолияти йўлга қўйилган Қарши шаҳридаги “Грант Сарбон” 4 юлдузли меҳмонхонасида бугунги кунда сайёҳлар ва меҳмонларга юқори сифатли хизмат кўрсатилмоқда.
Бир сўз билан айтганда Қашқадарёда туризм йўналишида катта потенциал имкониятлар мавжуд. Муҳими улардан унумли фойдаланиш ва сайёҳларни жалб эта олиш керак. Тадбиркорлар, йирик ишбилармонлар албатта, бу йўналишга қизиқиш билдирадилар ва тез орада воҳа туризми ривожланиш босқичига чиқиб олади. Бунга ишончимиз комил", - дейди тадбиркор.

Ўхшаш янгиликлар:
Президент вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига синов муддати берди
Улар ичида Қашқадарё ҳокими ўринбосари ҳам бор.