9 ИЮНЬ –ХАЛҚАРО АРХИВЛАР КУНИ
Тарихни ҳаққоний ва холис ёритиш учун, аввало, манбалар, маълумотлар етарли бўлиши лозим. Шу маънода мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиётини ўрганишда архив ҳужжатлари муҳим ўрин тутади. Модомики шундай экан, архив ҳужжатларини асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга бус-бутун етказишнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Бу ҳужжатларга нафақат бугун ёки эрта, балки асрлар оша ҳам инсонлар мурожаат қиладилар. Халқимизнинг ўтмиши ва бугунги ҳаёти ҳақида маълумотлар олади. Архивлар асрлар оша яшаб келаётган халқимизга хос бебаҳо қадриятларни, урф-одат ва анъаналарни, маънавий қарашларни, ривожланиш тамойилларини авлодларга нодир асарлар, ҳужжатлар воситасида етказишга хизмат қилади. Шу боис тарихнинг ҳақиқий кузгуси бўлган архивлар оддий қизиқувчилардан тортиб, ўқувчилар, талабалар, илмий тадқиқотчилар, олимлар, хорижлик меҳмонларнинг диққатини тортадиган қадрли масканлардир.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда барча соҳа қатори архив ишига ҳам муносабат ўзгарди. Жумладан Қашқадарё вилоятидаги 19 архив муассасалари ўз балансида бўлган бинолар билан таъминланди. Хусусан Ғузор ва Яккабоғ туманлари давлат архивлари учун замонавий лойиҳа асосида бино бунёд этилди. Архивлар фаолиятига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, ҳужжатларнинг безиён сақланиши асослари мустаҳкамланди. Архив иши замонавий шакл ва мазмун билан бойитилмоқда.
Жумладан, Архив иши ҳамда иш юритиш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини босқичма-босқич рақамлаштириш ва суғурта нусхаларини яратиш, архив ҳужжатларни махфийликдан чиқариш ишларини фаоллаштириш орқали архив ахборотларидан фойдаланувчилар сонини кенгайтирмоқда. Ушбу ишларни амалга оширилишида Қашқадарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бабақулов Саъдулла Абдуллаевичнинг ҳиссаси катта. Бабақулов Саъдулла Абдуллаевич ёш кадрларга ўз билими ва иш салоҳияти билан ўрнак бўлмоқда.
Архив хизматларини босқичма-босқич Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини ташкил этиш, архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда инфратузилмасини янада модернизация қилиш, архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг замонавий усуллари жорий этилаётгани ҳалқимизнинг оғирини енгил қилиб, кўплаб оворагарчиликларни олдини олмоқда. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари архив фаолиятини самарадорлигини янада оширмоқда.
Бугунги сана муносабати билан Қашқадарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Саъдулла Бабақулов соҳа жонкуярларини табриклайди. “Тарихимизни, архивларни кўз қорачиғидек асрашдек масъулиятли ишингизда омад, оилавий ҳаётингизда муваффақият ва фаровонлик тилаймиз”, дейди С.Бабақулов.

Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё ҳокими матбуот эркинлиги куни билан журналистларни табриклади
"Nasafnews" сайти бош муҳаррири вилоят ҳокими фахрий ёрлиғига муносиб кўрилди.
Яккабоғ тумани ҳокимлиги учинчи маротаба ваъда берди
Ҳокимлик бу сафар сўзининг устидан чиқадими?
Диёр Имомхўжаев: "Рўзиқул Бердиевда ҳамма ҳам билавермайдиган яна бир карта бор"
ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган Қаршининг «Насаф» клуби ҳақида фикр билдирди.