Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Косонда 1,5 млрд куб метр ҳажмдаги ерости газ сақлаш омбори қурилади

Косонда 1,5 млрд куб метр ҳажмдаги ерости газ сақлаш омбори қурилади

30 сен 2025
170
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Косон туманида газни ер остида сақлаш иншооти қурилади. Бу ҳақда Gazeta.uz Энергетика вазирлигидаги манбасига таяниб хабар берди.

Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг China National Petroleum Corporation ўртасида газни ер остида сақлаш иншоотини барпо этишда дастлабки тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Иншоот «Қорабайир» кони негизида қурилади. Дастлабки илмий-тадқиқот ўрганишлари натижасида «Қорабайир» конининг XII горизонти ГЕСИни барпо этиш учун мақбул объект сифатида таклиф қилинган. Ушбу «Қорабайир» конида режалаштирилаётган ГЕСИда — 1 млрд 500 млн куб метр ҳажмдаги актив табиий газни сақлаш имконияти яратилади.

2024 йил октябрь ойида энергетика вазири мамлакатда иккита ерости газ сақлаш омборидан — «Газли» ва «Хўжаобод»дан фойдаланилаётганини айтганди.

Бундан ташқари, Мирзамаҳмудов «Сўх» газ омбори бўйича эса ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини қайд этганди. Унинг айтишича, мазкур газни сақлаш омбори Қирғизистон ҳудудида жойлашган бўлиб, компрессорлар ва бошқа технологик ускуналар эса Ўзбекистон ҳудудида ҳисобланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: