Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов йирик инвестицион лойиҳалар билан танишди

Муротжон Азимов йирик инвестицион лойиҳалар билан танишди

15 июн 2025
630
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қашқадарёда амалга оширилиши кўзда тутилган қатор истиқболли инвестицион лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Тақдимот давомида ҳар бир лойиҳа бўйича иқтисодий кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш қувватлари, ишга тушиш муддати ва яратиладиган иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан,

- Қиймати 8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш заводи ишга туширилади. Шунингдек, корхона йиллик 13,5 минг тонна қувватга эга бўлиб, 300 нафар иш ўрни яратилади;

- “Yevro Plast Plyus Invest” МЧЖ томонидан қуёш электр станцияси барпо қилинади. Станцияда 6 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқарилади ва мазкур лойиҳа қиймати 1 миллион долларни ташкил этади;

- Ичимлик суви тақсимоти ва қадоқланган сув ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа 500 минг АҚШ доллари қийматига эга бўлиб, йиллик 28,8 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган;

- Санитария-техник қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси 5 миллион долларлик лойиҳа бўлиб, йилига 1 800 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, Муротжон Азимов Қарши шаҳрида бунёд этилиши режалаштирилаёган кўп қаватли турар-жой мажмуаси лойиҳаси билан ҳам танишди.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳаларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини юқори баҳолаб, уларни тез ва самарали амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: