Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қирғизистонда автоҳалокатга учраган қашқадарёлик талаба Ўзбекистонга олиб келинди

Қирғизистонда автоҳалокатга учраган қашқадарёлик талаба Ўзбекистонга олиб келинди

25 май 2025
500
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов топшириғи билан Бишкекда "Миллий госпитал"нинг жонлантириш бўлимида даволанаётган қашқадарёлик талаба Тошкентга олиб келинди. Бир неча кун аввал, талаба қизнинг онаси фарзандини Ўзбекистонга қайтариш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат йўллаган эди.

Маълумотларга кўра, Қирғизистон Республикасидаги тиббиёт ходимлари, элчихона вакиллари, мутахассислар иштирокида бемор жорий йилнинг 24-май куни Тошкент шаҳрига олиб келинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: