Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Тошкент шаҳрига энг кўп қашқадарёликлар кўчиб борди

Тошкент шаҳрига энг кўп қашқадарёликлар кўчиб борди

14 окт 2022
1 370
МАҲАЛЛИЙ

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 36902 кишини ташкил этган.

Тошкент шаҳрига кўчиб келиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5171 кишига (13,3 фоизга) камайган. 

2022 йилнинг 9 ойида Тошкент шаҳрига ҳудудлардан доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони бўйича Тошкент вилояти 16361 кишидан кейин Қашқадарё вилояти етакчилик қилмоқда.

9 ой давомида 4598 нафар қашқадарёлик Тошкентга доимий яшаш учун кўчиб кетгани маълум бўлди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: