Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Тадбиркорнинг электр энергияси учун асоссиз 185 млн сўмдан ортиқ қарздорлиги бартараф этилди
Тадбиркорнинг электр энергияси учун асоссиз 185 млн сўмдан ортиқ қарздорлиги бартараф этилди
17 апр 2025
260
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “Гидробионика” МЧЖнинг "Худудий электр тармоклари" АЖнинг "Энергиясавдо" филиали Кашкадарё булинмасининг фаолиятидан норози бўлиб мурожаат йўллаган. Бу ҳақда қўмитанинг ҳудудий бошқармаси маълум қилмоқда.
"Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида тадбиркор доимий равишда коммунал тўловларини ўз вақтида тўлаб боришига қарамасдан, электр таъминоти корхонасининг ходимлари электрон тизимга техник хатолик сабаб киритилган маълумотларга кўра асоссиз 185 503 464 сўм қарздорлик чиқарилганлиги маълум бўлди", дейилади расмий хабарда.
Ўрганиш ишлари натижасида, "Худудий электр тармоклари" АЖнинг "Энергиясавдо" филиали Кашкадарё булинмасига нисбатан тегишли кўрсатма берилган ҳамда “Гидробионика” МЧЖга асоссиз ҳисобланган 185 503 464 миллион сўм қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинган.