Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" филиали директори ҳайфсан олди

"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" филиали директори ҳайфсан олди

07 дек 2022
2 454
МАҲАЛЛИЙ

Энергетика вазирлигида тизим корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича тузилган махсус штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Айрим масъул раҳбарларнинг долзарб муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишда ишларни тўғри ташкил қилмаётгани, бунинг оқибатида тизимда кўплаб техник носозликлар содир бўлаётгани, энергия тежамкорлик масалаларида камчиликларга йўл қўйилаётгани ҳамда электр таъминотида чекловларни киритишда белгиланган тартибларга риоя этилмаётгани истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани танқид қилинди.

Шу ва бошқа камчиликларга йўл қўйгани учун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исакулов, "Ҳудудий электр тармоқлари' АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Райимов, "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" филиали директори Анвар Музапов ва "Тошшаҳарнур" ДУК директори Умидбек Ражабовга ҳайфсан берилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: