Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёнинг 7 та ҳудуди электр таъминотисиз қолди

Қашқадарёнинг 7 та ҳудуди электр таъминотисиз қолди

27 июл 2023
2 884
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун соат 13:43 да Миллий электр тармоқлари АЖ га қарашли Қарши 220 нимстанциясининг Т 1 200 мВ трансформатори аварияли ўчди. 

Шу боис айни пайтда Қарши шаҳри ва тумани, Миришкор, Касби,  Нишон, Чироқчи, Кўкдала тумани электр таъминотисиз қолди.

ҲЭТ АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали матбуот хизмати аварияли носозликни тиклаш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: