Президент томонидан ўтказилган йиғилишда Олимхон Рустамовга "ҳайфсан" берилгани маълум қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга 8 миллиард 600 миллион доллар инвестиция келгани маълум қилинди.
“Лекин кўп вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар “инвестиция ўзи бўлаверади”, деган фикр билан юрибди, дунёқарашини ҳалигача ўзгартирмаган”, - деди Президент.
Ўтган ҳафта соҳадаги муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.
“Пул тикаман деган тайёр инвесторларни масаласини тез-тез ҳал қилиш ўрнига, кўп раҳбарлар бюрократия қилгани учун, сармоядорлар кетиб қолаяпти”, - дея қатъий эътироз билдирди давлатимиз раҳбари.
Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ кесимида масъул раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши ва хулоса қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
Ўхшаш янгиликлар:

Президент вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига синов муддати берди
Улар ичида Қашқадарё ҳокими ўринбосари ҳам бор.