Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёнинг бир нечта туман ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди

Қашқадарёнинг бир нечта туман ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди

16 янв 2025
3 410
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Йиғилишда ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмагани, Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод  ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайгани айтиб ўтилди. 

Шунингдек, ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди. 

Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.

Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: