Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Вилоят ҳокими ўринбосари, Касби ва Нишон тумани ҳокимларига интизомий жазо берилгани маълум бўлди

Вилоят ҳокими ўринбосари, Касби ва Нишон тумани ҳокимларига интизомий жазо берилгани маълум бўлди

17 окт 2022
2 690
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган ҳокимлик соатида хато ва камчиликларга йўл қўйганликлари учун Чироқчи тумани ҳокими, Қарши шаҳар, Касби, Миришкор, Муборак ва Яккабоғ туманлари ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланди.

Қарши шаҳар, Яккабоғ, Миришкор ва Шаҳрисабз туман ҳокимлари, Нишон, Косон, Ғузор туманлари ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари огоҳлантирилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари А.Зокировга, Касби, Нишон туманлари ҳокимларига интизомий жазо чоралари қўлланганлиги маълум қилинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: