Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Тўй, тўйдек ўтсин: Ғузорда байрам муносабати билан 31 та оилага замонавий хонадонлар ҳадя қилинди

Тўй, тўйдек ўтсин: Ғузорда байрам муносабати билан 31 та оилага замонавий хонадонлар ҳадя қилинди

30 мар 2025
550
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Муборак Рамазон ойи муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ва ташаббускор "Озод Ибрат Капитал Қурилиш" хусусий корхонаси томонидан Ғузор туманида кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд 31 та оилаларга янги хонадонлар ҳадя қилинди.
Фуқароларга туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида қурилган кўп-қаватли уйлардан замонавий 23 та ҳонадон ва “Қоракўл” маҳалласи Машъал массивида 8 та 2 сотихли намунали ҳовлилар берилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, Президентимизнинг камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди ва хонадон калитларини ўз эгаларига тантанали топширди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ташаббускор ҳомийларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этган ҳолда ўз миннатдорчилигини билдирди ва муносиб тақдирлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: