Ҳаётга тадбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар туфайли аҳоли пунктларини қуришга комплекс ёндашилиб, авваллари одамларни энг кўп ташвишга солаётган уй-жой масаласи бугун давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди.
Хусусан, вилоятда жами 2249 та кўп 12 та 16 қаватли, 22 таси 7 қаватли ва турли қаватли уй-жойлардир. Кўп қаватли уй-жойларда 161 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Биргина ўтган 2022 йилда вилоятда 118 та янги кўп қаватли уй-жойлар қурилган.
Жумладан, Китоб тумани “Янги замон” маҳалласи ҳудудининг 4,7 га майдонида 1260 хонадон (2-3 хонали) га мўлжалланган, 5 қаватдан иборат “Shahri Kesh city” турар жой комплекси қурилиш ишларига старт берилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовга кўра, мажмуа қурилишига 220 млрд сўм инвестиция маблағлари йўналтирилган.