Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов паралимпия совриндорларига хонадон калитларини топширди

Муротжон Азимов паралимпия совриндорларига хонадон калитларини топширди

10 сен 2024
1 800
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 августидан 8 сентябрга қадар Париж XVII ёзги Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилди ва унда юртимиз спортчилари делегацияси сафида қашқадарёлик 8 нафар пара спортчи 6 та спорт туридан 21 та лицензия бўйича баҳсларда иштирок этди.

Қувонарлиси, улар сафида Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш беллашувларида иштирок этган Асила Мирзаёрова 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда юртимиз делегациясига биринчи олтин медални олиб берди ва 28 йил давомида сақланиб келган Паралимпия рекордини янгилади.

Шунингдек, пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида иштирок этган қашқадарёлик Довурхон Кароматов бронза медалини қўлга киритди ва иккинчи бор Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди.

Шу боис, бугун Қарши шаҳрида совриндор паралимпиячиларни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилиб, унда сўзга чиққан вилоят ҳокими Муротжон Азимов спортчиларни ва уларнинг яқинларини вилоятимиз аҳли номидан самимий табриклади.

Уларга тантанали равишда уй калитлари топширилиб, жамоатчилик вакиллари ҳам ўз тилакларини билдирди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: