Бугунги кунда Ўзбекистон дунёга очилмоқда, туризм салоҳияти кенгаймоқда ва республикамизнинг ҳар бир ҳудудининг ўзига хос табиати ва анъаналари мавжуд бўлиб, уларни жаҳон миқёсида машхурликка эришишида албатта ҳудудий брендларни ривожлантириш ва уни шу ҳудуд билан боғлиқлигини кўрсатишда интеллектуал мулк объектларнинг бир тури бўлган географик кўрсаткичларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади.
13 январ куни “Чиял яхна” гўшти географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Респуплика миқёсида 208 та туман ичидан 11-бўлиб, Қашқадарё вилоятида эса иккинчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган ушбу географик кўрсаткич ҳақидаги хабарнома Кўкдала туман ҳокимига топширилди.
Маълумот учун, 2023 йил 8 январь куни “Ғузор тандир” гўшти ҳам географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган эди.