Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бандлик бошқармасининг аралашуви билан ходимнинг оиласига маънавий зарар пули ундириладиган бўлди
Бандлик бошқармасининг аралашуви билан ходимнинг оиласига маънавий зарар пули ундириладиган бўлди
08 янв 2025
670
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Усманова Феруза Муртазоевнага ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларига жами 126 720 000 сўм миқдорида бир йўла нафақа ва 8000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундириш белгиланди.
Маълумот учун, 2024 йил давомида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат вазифасини бажариш вақтида зарар кўрган фуқароларга ва вафот этган ходимларнинг қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз шахсларга бир йўла нафақа ва ойма-ой зарар пуллари ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга жами 14 та даъво аризалари киритган.
Ушбу даъво аризалари қаноатлантирилиб меҳнат ногиронларига ва вафот этган ходимларнинг қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз шахсларга жами 996 996 097 сўм миқдоридаги зарар пуллари ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарорлари чиққан.