Контракт маблағларини тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди
Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди:
➖ тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;
➖Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумиу ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.
Эслатма: Бу 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учунгина амал қилади. Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши давлат университети томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қабул жараёнлари ҳақида муҳим маълумотлар айтилди
Университетда 9 та янги таълим йўналишлари очилди.