Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Энергетика вазири блогер устидан ҳуқуқ органларига ариза берди

Энергетика вазири блогер устидан ҳуқуқ органларига ариза берди

13 дек 2024
520
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълум бўлишича, блогер Отабек Бакиров Сағбон подстанциясидаги авариялар ва таъмирлаш ишлари ҳақида 2023 йил июн ойида ёзган танқидий пости юзасидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганини маълум бўлди.

"Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим.

Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали муаммо ёритилган пост 2023 йил 5 июнда ёки 1 йилу 7 ой аввал ёзилган. Мирзамаҳмудов органларга шикоят аризасини 2024 йил 10 октябрда, яъни бир йилу 4 ой ўтиб тақдим этмоқда.

Унданам қизиғи, вазир Мирзамаҳмудов аризасини Lolazor меҳмони бўлгач, 6 кун ўтиб қолдирган.

Яна бир қизиқ факт, адашмасам, Lolazor’нинг биринчи сонидан кейин энергетикларнинг таклифи билан (вазир келади дейишганди) тинимсиз таъмирланаётган Сағбон подстанциясига ҳам боргандик ва кичик репортаж ҳам уюштиргандик.

Нима бўлгандаям, ўшандан кейин бизнинг Тошкент тумани Сағбондан узилган ва электр энергиясини бошқа, туманимиздаги подстанциялардан олмоқдамиз", деб ёзади блогер Отабек Бакиров.

Маълумотларга кўра, шикоят аризаси ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: