Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ахборот тариқасида берилган хабарга нисбатан ҳокимлик томонидан 15 га яқин хатолар билан муносабат билдирилди

Ахборот тариқасида берилган хабарга нисбатан ҳокимлик томонидан 15 га яқин хатолар билан муносабат билдирилди

26 фев 2024
2 550
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Кеча, Nasafnews.uz нашрининг Telegram-каналида Касби тумани ҳокимининг қарори билан 2 дона 'кондиционер' учун 100 миллион сўм маблағ ажратилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Хабарда туман ҳокими ёки унинг қарори танқид қилинмаган бўлсада, туман ҳокимининг матбуот котиби танқидий пост, деб 15 га яқин хатолари бор муносабатни эълон қилди.

Туман ҳокимининг матбуот котиби оддий ахборотга нисбатан муносабат билдиргани бизни ҳайратга қолдирганди. Ахборотни танқидий пост, деб муносабат билдирганидан кейин матбуот котибининг билим даражаси бизни иккилантирди. 

Қизиқарли жиҳати шундаки, Касби тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабатига диққат билан эътибор қаратадиган бўлсак, ҳокимликнинг матбуот котиби томонидан ёзилган расмий муносабатидаги матнда бир қанча имловий камчиликлар кўзга ташланганига гувоҳ бўламиз.

Масалан, "sovutish" сўзи (матнда икки ўринда хато ёзилган) аслида "sovitish"; 

"Harid" сўзи (матнда тўрт ўринда хато ёзилган) "Xarid"; 

"Yaroqlik" сўзи "Yaroqlilik";

"Budjet" сўзи "Byudjet"; 

"Homashyo" сўзи эса "Xomashyo" каби ёзилганида имловий жиҳатидан бехато қўлланилган бўларди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги" қарорига кўра, тартиб сон араб рақамлари билан ёзилса, -нчи қўшимчаси ўрнига чизиқча (-) қўйилиши кераклиги қайд этиб ўтилган. 

Хусусан, расмий муносабатда қўлланилган "...(2017 yilda xarid qilingan) AUX60 hamda Roison60 (2008 yilda xarid qilingan)... 2024 yil 24 fevraldagi..." араб рақамларидан сўнг чизиқча (-) қўйилиши лозим. Яъни "...(2017-yilda xarid qilingan) AUX60 hamda Roison60 (2008-yilda xarid qilingan)... 2024-yil 24-fevraldagi..." каби имловий жиҳатидан тўғри ёзилиши лозим эди.

Юқоридагиларга қўшимча тарзда, расмий муносабатда бир ўринда "Tovar" сўзи гап ўртасида бош ҳарф билан ёзилган. Аслида эса мазкур сўз кичик ҳарф билан ёзилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: