Кредитларни фуқаролар хабарисиз уларнинг номига расмийлаштириш ҳолатлари бартараф этилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур қонун лойиҳасининг асосий мақсади фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабарисиз кредит маблағларини уларнинг номига расмийлаштириш ва мазкур кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган механизмини яратишдан иборат.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида кредит бюросига ариза киритиш орқали у билан кредит битимини тузишни тақиқлаши мумкин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган раҳбар фош бўлди
У 21 нафар фуқаронинг номига банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, кредит маблағи олган.