Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда банк ходими 12 нафар фуқаролар номига кредит олиб, кредит маблағларини ўзлаштирди

Қашқадарёда банк ходими 12 нафар фуқаролар номига кредит олиб, кредит маблағларини ўзлаштирди

22 май 2024
2 800
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ю.Ш. ҳудудий тижорат банки филиали бўлими бош менежери лавозимида ишлаган даврида фуқаро Т.Ш. билан ўзаро тил бириктириб, 12 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз кредит шартномаларини расмийлаштириб, жами 304,3 млн сўм кредит маблағларини олиб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: